Ишсизлик даражаси 6,8%га тушдими?
Статагентлик ишсизлик даражаси бўйича ойлик ёки чораклик ҳисоботларни очиқламайдиган Ўзбекистонда Марказий банк Меҳнат бозори шарҳини бериб бораётгани яхши албатта.
Регуляторнинг қайд этишича, Иқтисодиётдаги ишсизлик даражаси сезиларли даражада камайиб, 6,8 фоизни ташкил қилган. Агар адашмасам, бундан пастроқ кўрсаткич, рақамлар биринчи шахс учун чизиладиган 2016 йилда қайд этилган эди (5,2%). Ишсизлик даражасининг бирдан 2 фоиз бандидан кўпроққа пасайтирилганини чуқурроқ ва кенгроқ маълумотлар билан асослаб беришга эҳтиёж мавжуд.
Бу хусусий тадбиркорлар сонининг 262,8 мингга етгани (+8,2%) ёки ўзини ўзи банд қилганларнинг 2,8 млн.ни (+11,8%) ташкил этаётганидан ташқари яна қайси омилларга боғланади?
Марказий банкка кўра, 2024 йил март ойи якунига кўра, Республика бўйича 36,8 минг бўш иш ўрни мавжуд. Унинг 60%и Тошкент шаҳрида. Шунингдек, биринчи чоракда хорижий бўш иш ўринлари сони 46 мингдан ортиқни ташкил қилгани айтилган.
Ахборот телекомммуникация соҳасида иш ҳақининг ўсиши суръатлари Молия ва суғурта соҳасини 2022 йилнинг охирида ортда қолдирганидан буён динамика ўзгармаган.
Қатор соҳаларда, хусусан, Савдо, Ташиш ва сақлашда иш ҳақининг ўсиши меҳнат унумдорлиги ўсишидан фаол илгарилашда давом этмоқда.
2024 йилда 5 млн. иш ўрни яратиш режалари қанчалик реаллиги ҳақида ҳам батафсил таҳлиллар керак бўлади.