25K206Telegramda ochish
Иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўсиши секинлашган, бирламчи бозорда юқори ўсиш давом этмоқда Марказий банк Кўчмас мулк бозори таҳлилини ўзбек тилида тақдим этишни бошлади. Регулятор таҳлилларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида пойтахтда кўчмас мулк олди сотди битимлари сонининг камайиши, ҳудудларда эса ортиши кузатилган. Иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг ўсиши секинлашишда давом этмоқда. Март якунларига кўра, йиллик ўсиш сўмда 29,6%, долларда 17,7%ни ташкил этган. Солиштириш учун, иккиламчи бозорда нархларнинг йиллик ўсиши суръати ўтган йили октябрда сўмда 38%га, долларда эса 25,4%га чиққан эди. Лекин бирламчи бозордаги қизиш давом этмоқда. Нархларнинг йиллик ўсиши сўмда 39,0%ни, долларда 26,2%ни ташкил этган. Ижара нархларида Республика бўйича барқарорлик сақланаётган бўлса (+1,4%), Тошкент шаҳрида йиллик пасайиш долларда 9,2%дан иборат бўлган. Қизиқ томони, Тошкент шаҳрида ер майдони нархларининг йиллик ўсиши юқори даражада қолаётган бўлсада (сўмда 37,5%, долларда 24,9%), охирги уч ойда секинлашган. 2023 йилнинг декабрида 1 сотих ер 362 млн.сўм бўлган бўлса. мартда нархлар 364 млн.сўмга чиққан. Тошкент шаҳри ва ҳудудлар ўртасидаги нарх фарқи ўсишда давом этмоқда. Пойтахт ва Қорақалпоғистондаги нархлар фарқи бир йил давомида 2,8 баробардан 3,6 баробаргача кўтарилган. Йиллар давомида энг қиммат учликда бўладиган Навоий вилоятидаги нархлар Тошкент вилоятидаги нархлардан ортда қола бошлаган

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin