Иқрор: Рақамли молиявий платформа Humo каби “хусусийлаштириладими”?
Форумда ишга туширилганига ҳали кўп бўлмаган, нафақат банклар, ҳали кичик ва ўрта бизнес вакиллари моҳияти ва афзаллигини тўла тўкис тушуниб етмаган ва амалда фойдаланиб кўрмаган Рақамли платформани (tadbircore.uz) хусусийлаштириш режалари эълон қилинган.
2018 йилда бутунлай бошқа — миллий манфаатларни ифодалаган мақсадларни анонс қилиб ташкил этилган, 2024 йилда “хусусийлаштирилмайди” дея Марказий банкдан олиб қўйилиб, “хусусийлаштириб” топшириб юборилган Humo билан бўлган воқеалар яна такрорланиши мумкинлигидан, тўғриси, билгичлар бошиданоқ чўчиб юришганди. Бошқа жиҳатдан, бўлари ва борини олдиндан рўй-рост айтилаётгани яхши ҳам (иқрор учун раҳмат). Ҳайрон қолдирадиган воқеалар қолмади ҳисоб.
Иккинчи томондан қаралса, солиқ тўловчиларнинг пули ва улкан давлат ресурсларини ишлатиб, 1-2 йилда тилла тухум туғадиган товуққа айлантириб берилгач (Humo каби), платформа қайсидир ўроқда йўқ, машоқда йўқ, ҳирмонда ҳозир чўнтакка қўшқўллаб топширилса, навбатдаги эксклюзив монополист, фақат хусусий монополист ясаладими?
Ундан кўра, бозор хаотик ҳолда ва ўз эволюцияси бўйлаб ривожланишда давом этгани афзал эмасми?
Учинчидан, эртага — йўқ, бу бир таклиф эди холос, дея важ келтирилса, Марказий банк финтех регулятор деб белгиланган экан, Ахборотлаштириш бош маркази таъсисчилигидаги лойиҳаларнинг (биринчи, иккинчи, учинчи… дея санашда давом этиш мумкин) “прихватизацияси”ни тўхтатиш, балки қонун билан чеклаш керакдир? Чунки, жаноблар, прецедентлар кулгули эмас. Ачинарли ҳатто.
Эринмаганлар солиштириб кўринг:
Мана бу Humo’ни ташкил этиш тўғрисидаги қарор.
Мана бу эса Рақамли платформа тўғрисидаги қарор.
- https://t.me/the_bakiroo/12600@the_bakiroo
- https://tadbircore.uz/tadbircore.uz
- https://www.spot.uz/ru/2026/08/25/tadbircore/spot.uz
- https://lex.uz/docs/3910819lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/8492@the_bakiroo
- https://lex.uz/uz/docs/8238381lex.uz