
Тадбиркор аёллар бизнеси: Қандай муаммолар бор?
Хотин-қизлар тадбиркорлиги кўпчиликнинг тасаввурида фақат кичик ҳунармандчилик сифатида кўрилиши мумкин. Лекин бугун аёллар капитали иқтисодиётнинг реал секторларида муҳим драйверга айланиб бормоқда.
Айни пайтда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан тадбиркор аёллар иштирокида очиқ мулоқот ўтказиляпти. Унда Бош вазир ўринбосари Дилнозахон Каттахонова ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатнашяпти.
Мулоқотда тадбиркор аёллар жуда фаол. Улар кредит олиш, солиқ тизими ва кундалик бизнесдаги муаммоларни очиқ ўртага ташлаб, ўзларининг аниқ таклифларини илгари суряпти.
Жонли эфир.