
Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ривожланишга олиб боради
Хотин-қизлар тадбиркорлиги жуда шиддат билан ривожланмоқда. Бир томондан, ҳукумат берган имтиёзлар, молиявий ёрдамлар ва қулай шароитлар бу соҳадаги фаолликни оширишга туртки бўлган бўлса, бошқа томондан аёлларимиз ўзида улкан куч ва салоҳиятни намоён этяпти, ҳар қандай шароитда ҳам ўзини кўрсата олишяпти.
Давлат раҳбарининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид ПҚ-103-сон қарори доирасида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади. У тадбиркор хотин-қизларга ҳуқуқий, молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бизнес ташаббусларини ривожлантириш ва янги имкониятлар яратишда аҳамиятли бўлади.
Маълум қилишларига, Кенгаш таркибига кирган аёл тадбиркорлар томонидан:
➖ 2 639 та янги иш ўрни яратилган;
➖ 7,6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган;
➖ 402,8 млрд сўмлик товар айланмаси амалга оширилган.
Кўриниб турибдики, аёлларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ривожланишга замин яратади. Тадбиркор аёллар кенгаши эса аёлларни кўпроқ қўллаб-қувватлаб, янги уфқларни очишда ва имкониятларни кенгайтиришда давом этади.