
Памперс синовларини ўйлаб топганлар панель синовларини жорий қиладими?
Қайта тикланувчи энергия манбалари орқали иссиқлик энергияси билан таъминловчи технологияларни ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини шу йилнинг ўзида 60 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. Маҳаллийлаштириш даражаси ошириладиган маҳсулотлар рўйхатида қуёш панеллари ҳам бор.
Унданам қизиғи, Мирзамаҳмудов бош Ижрочилар қаторида Техник тартибга солиш агентлиги ва унинг директори Жуманазаров ҳам кўрсатилган. Нима учун, дейсизми? Тушунтираман.
Ўзбекистонда ниманики маҳаллийлаштириш керак бўлса, аввал импорт божлари оширилади ёки тақиқлар киритилади. Кейин бу тақиқларни янада кучайтириш, бегона рақобатчиларга эшикларни ёпиб қўйиш учун сертификат, синов, рўйхат каби нобож бюрократик тўсиқлар жорий этилади. Бу ишда Жуманазаров етовидаги Агентликка тенг келадигани йўқ.
Қуёш панеллари импорти учун яширин тақиқлар кучга киритилган. Энди қуёш панеллари учун синовларни жорий қилишса, бўлди. Худди памперс бўйича синовлар ўйлаб топилгани сингари.
- https://t.me/the_bakiroo/9740@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9199@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9738@the_bakiroo