11K22Telegramda ochish
Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 460 мингтага етди Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан тадбиркорлик мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотда, мамлакатимизда сўнги йилларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар, уларнинг натижадорлиги, хусусан, Савдо-саноат палатаси томонидан бу борада 2017-2021 йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди. Палата маълумотларига кўра, сўнги 4 йил мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, тадбиркорлар сони 460 мингтага етибди. Шунингдек, Очиқ мулоқотда масъуллар жойларда ишбилармонлик муҳити ҳолатининг ўзгариши ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида 60 мингдан ортиқ сўровномалар ўтказилганини маълум қилишди. Бундан ташқари, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 400 мингга яқин даъво аризалар киритилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin