Камбағаллик ҳақида гапирганда уни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири - мамлакатда тобора кучайиб бораётган Ижтимоий тенгсизлик ҳақида сукут сақланаётгани жудаям ғалати. Ижтимоий тенгсизлик ва табақаланиш кўрсаткичини акс эттирувчи Джини коэффициенти охирги марта 2015 йил якунлари бўйича Ислом Каримов томонидан эълон қилинган (0.28). Ўтган 5 йил ичида вазият қандай бўлди, кузатувлар ва ҳисоб-китоблар олиб борилаяптими, мамлакат элитаси бундан бохабарми, бир нарса дейиш қийин.
Лекин бир ҳақиқатни англаш лозимки, олигарх миллиардерлар ва қашшоқлар, қасрлар ва харобалар, шоҳона ҳаёт ва очлик хавфи ёнма-ён мамлакат ҳеч қачон барқарор бўлмайди.
@the_bakiroo