Аҳолини рўйхатга олиш ишларига “мажбурий” жалб қилиш ноқонуний
Жойларда ҳокимликлар аҳолини рўйхатга олишдек муҳим жараённи обрўсизлантиришда давом этмоқда.
Меҳнат инспекцияси маҳаллий ҳокимлар томонидан ходимларни аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирларига иш вақтидан ташқари пайтда мажбуран жалб этиши ҳолатлари бўйича муносабат билдирмоқда.
Меҳнат инспекцияси, Бухоро шаҳар, Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига огоҳлантиришлар юборган, Андижон вилояти ҳокимлигига эса қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Ходимнинг розилигисиз, босим, топшириқ ёки “мажбурий топшириқ” ниқоби остида иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш мажбурий мeҳнат ҳисобланади ва бу қонунбузилишдир дейилади баёнотда.
Аввалроқ Инспекция ўқитувчиларни аҳолини рўйхатга олиш ишларина мажбурланаётгани ҳолатига муносабат билдирганди.
- https://t.me/Davlat_mehnat_inspeksiyasi/158@Davlat_mehnat_inspeksiyasi
- https://t.me/Davlat_mehnat_inspeksiyasi/148@Davlat_mehnat_inspeksiyasi