Фермерлар нега қарзга ботган?
Кунўз турли важ-корсонлар билан ерлари тортиб олинаётган фермерларнинг дардларига қулоқ тутган.
“Давлат олдидаги қарздорлик менда катта эмас. 70 миллион солиқларнинг ҳаммасини нол қилиб, техника чиқарганман лизингга. Лекин қарзимни тўласам ҳам, барибир еримнинг ижара шартномасини бекор қилишди”.
“Ёқилғи-мойлаш материаллари, химикатлар қиммат сотилади бизга. Имтиёзли кредитлар ҳам вақтида берилмайди. Банкларда очиб қўйилади, лекин уни вақтида олиб фойдалана олмаймиз. Жорий йилда 10 гектар ғаллани ёнимдан харажат қилиб экиб қўйганман”.
“Ишлаётган одамларнинг ишини йўқ қилишяпти, ҳамма ишсиз бўляпти. Президентимиз “битта ишчи яратсанг, пул бераман”, деяпти. Етти, саккиз йил кўчатларни пақирлаб сув қуйиб парваришладим. Сув йўқ чунки. Солярка солиб мотор билан сув тортаман. Президентимиз қарор чиқарди “битта дарахтни кессанг, мана шунча жарима” деб. Бу ерда 400 та дарахтни йўқ қилишмоқчи. Мен ҳам тадбиркорман-ку, давлатга пул тўлайман, ерни ишлатаман”