19K33Telegramda ochish
Қишлоқ хўжалигида давлат ёрдами осон ва шаффоф бўлиши керак Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ўтказилган учрашувда фермерлар қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ва унга таклифларини билдирди. Жумладан, фермерлар давлат субсидияларини тўлиқ ва ўз вақтида олиш масаласини кўтарди. Бир фермернинг айтишича, 2024 йилда 120 гектар ер майдонида ёмғирлатиб ва яна 120 гектарда томчилатиб суғориш тизими жорий этган. Бироқ шу йил учун ер солиғи бўйича берилувчи субсидия олинмаган, чунки фермернинг 100 миллион сўмлик маблағи қарзлар ҳисобидан ушлаб қолинган. Шунингдек, 2024 йилда электр энергияси харажатларини қоплаш бўйича ҳам ҳеч қандай субсидия тўлаб берилмаган. Бугунги кунда кўплаб фермерлар айнан шу масалада қийналаётганини айтишмоқда. Шунинг учун фермерларга берилувчи субсидия ва қопламаларни тўғридан-тўғри уларнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиш керак. Бу фермерни ортиқча югур-югурдан, ҳужжат йиғишдан қутқаради. Фермер ўз вақтида пулини олиб, ерда ишини бемалол давом эттиради. Давлат ёрдами ўз вақтида ва осон етиб боради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin