38K68Telegramda ochish
Фермерлар мавсум бошидан ҳисобини билишлари керак Бу йил, кўз тегмасин, пахта хом-ашёси етиштириш ва сотиш билан боғлиқ йил бошида тасдиқланган механизмлар фермерлар зиёнига мавсум якунланмай ўзгариб кетгани йўқ. 2024 ва 2023 йилги мавсумларда йил бошидаги қоидалар йил тугамай, чаппасига терс айланиб кетарди (шартли равишда, ўйин футбол билан бошланиб ҳоккей ва бокс билан тугарди). Фермер кузга бориб, ҳоким ва кластерга таланиб, нони яримта бўлиб қолаверарди. Ўзи бутун дунёда энг самарали ва натижадор йўл шу: фермернинг етиштирган маҳсулоти давлатга, кластерга, бошқа ишлаб чиқарувчига бозор нархида сотилиши керак (биржада, биржадан ташқарида, фарқи йўқ). давлат нимаики ёрдам берса, фақат фермерга кўрсатиши зарур. Субсидиями, компенсациями ёки чегирмалар фақат ва фақат фермерга тақдим этилиши лозим. Унданам муҳими, фермер ерга уруғ қадамай туриб билиши керак — йил охиригача давлат унга қандай ёрдам кўрсатади, шунда у ҳисобини тўғри ва аниқ олади. Масалан, пахта теримига субсидия бериш-бермаслик чиновникнинг хоҳишига ёки бюджетнинг августдаги имкониятларига боғлиқ бўлмасиги лозим, бу харажатлар бюджет тасдиқланишидаёқ кафолатланган тарзда киритилиши зарур. Тасаввур қилинг, агарда бюджетнинг ҳозирги аҳволи 2023 йилдаги каби бўлганида, пахта теримига субсидия берилармиди? Йўқ, албатта. Шунинг учун, 2026 йилдан бошлаб пахта етиштиришга оид давлатнинг нимаки кўмаги бўлса, бюджетда олдиндан ва манзилли акс эттириш йўли тутилса, тўғри бўлади. Фермер ишонч билан чигит экади, ишонч билан ўғит сочади, ишонч билан техника солади. Чунки кўз ўнгида ва ёдида хомчўтли ҳисоб-китоби бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin