500+500 қоидаси қўлланиларкан
Айтишларича, пахта терими учун қўшимча тўланадиган 1 000 сўмнинг 500 сўми фермер, 500 сўми кластер бўйнига тушади.
Пахта нархи мажбурий пасайтирилгани шароитида ҳар бир сўм қўшимча харажат фермернинг аҳволини янада оғирлаштиради. Фермерлар ёппасига синмасин учун 2024 йил ҳосилининг 80 фоизи учун тўлов зудлик билан амалга оширилиши керак. Шундагина фермерлар кредит мажбуриятларини тезроқ сўндириб харажатларни оптималлаштириш имкониятига эга бўлади. Қолган 20% учун ҳисоб-китоблар 1 декабрдан кейинга қолмаслиги керак.
Яъни энди фермерларнинг ягона умиди, қанчалик ажабланарли бўлмасин, яна давлатдан.