80 шиптир котировкалари мутлақ рекордларни янгиламоқда
Тўлиқ воз кечиш 2028 йилдан кейинга қолдирилган 80 шиптир лақабли бензин котировкалари охирги 2 кунда рекордларни янгиламоқда.
Кечаги савдоларда 80 шиптирнинг тоннаси яна 78,1 минг сўмга ошиб, ўртача 9 725,8 минг сўмга чиққан. Бир йил аввал 80 шиптирнинг тоннаси ўртача 7 227,5 минг сўмдан сотилган. Яъни, роса 1 йил давомида 80 шиптир нархи 35%га қимматлаган.
Энди тушунгандирсиз, нима учун энергетикадаги монополист ва олигархлар 80 шиптирдан воз кечмаётгани сабабини? Ахир табиат ва одамлар захарлаётган, нормал давлатлар 20 йил аввал воз кечган бу суюқлик очофат монополист ва ўғри олигархлар учун тилла туғадиган ғоз мисоли. Уларнинг миллат соғлиғи ва мамлакат экологиясига тупуриб қўйгани бор.
Ўзингиз тасавур қилишингиз учун ўтган йилнинг шу даврида нефть баррели 86 доллар бўлган, ҳозирда 77 доллар. Яъни ўзбекистонликларни талаётган муттаҳамларнинг ўша қоидаси амалда: Бутун дунёда нефть нархи ошсаям, тушсаям, Ўзбекистонда бензин қимматлайди.
Дарвоқе, эҳтимолки, ёпиқ имтиёзлар билан UNG Petro заправкаларида сотилаётган 6 900 сўмлик 80 шиптир вилоятларда аллақачон йўқ, витрина пойтахтда ҳам фақат эрталабда узун навбатда туриб олиш мумкин, тушдан кейин умуман йўқ. Биржадан бензин олаётган шохобчаларда 80 шиптир пойтахтда 7 800 сўмдан, вилоятларда эса 8 000 сўмдан ошган.
- https://t.me/uzexuz/6746@uzexuz
- https://t.me/uzexuz/5372@uzexuz
- https://t.me/the_bakiroo/8841@the_bakiroo