Талагани шўрпешона ўзбекистонликлар яхши: 80 шиптир яна янги рекордга сакради
Кечаги савдоларда 80 шиптир лақабли бензин нархи бир кунлик пасайишдан кейин яна янги рекордни ўрнатди ва тоннаси 281,7 минг сўмга қимматлаб, 10 273,9 минг сўмга етди.
80 шиптир нархи билан боғлиқ вазият қанчалик аянчли ва айни бир пайтда сунъий эканини тасаввур этишингиз учун, мазкур бензин нархи охирги 1 йилда 14,7%га, охирги 2 йилда 47,5%га қимматлаган. Солиштириш учун, расмий инфляция охирги 1 йилда 8,7%, охирги 2 йилда йиғилган инфляция эса 20,2%ни ташкил этган. Яъни, 80 шиптир бошқа товар-хизматлардан кўра 1,7-2,4 карра юқорироқ суръатда қимматлашмоқда.
80 шиптирда бир грамм импорт нефть йўқ, бўлсин деб ўйлаганимиздаям, охирги 2 йилда бренти типидаги нефть котировкалари ўртача 80 доллардан 68 долларгача, 18%га арзонлаган.
Очофат монополистлар ва ўғри олигархия шўрпешона ўзбекистонликларни очиқча талаётганига яна қанақа исбот ва далил керак?
Ва нима учун Рақобат қўмитаси 80 шиптир учун потолок спредни қайтадан ўрнатишга шошилмаяпти?