19K37Telegramda ochish
Тиббиётдаги доир муаммолар очиқланяпти Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида тиббиёт соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Мазкур учрашув тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммоларни ўрганиш ва ечимлар таклиф этиш мақсадини кўзлаган. Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси раҳбарияти, Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа қатор масъул идоралар вакиллари иштирок этмоқда. Мана, навбат тиббиёт соҳасига ҳам етиб келди. Тадбиркорлар учун яна бир бор очиқ мулоқот майдони яратилди. Ушбу учрашув орқали соҳа вакиллари ўзларини қийнаётган масалаларни очиқ-ойдин айтиш имкониятига эга бўлмоқда. Айни пайтдаги муҳокамалардан кўриниб турибдики, бу гал ҳам тадбир анча қизиқ ва долзарб мавзуларни қамраб олмоқда. Учрашувни жонли эфир орқали кузатиб бориш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin