
Тиббий маҳсулотлар савдосида аниқ муаммолар кўтариляпти
Фармацевтика ва тиббий асбобларни сотиш, дори дўконлари фаолияти, импорт ва логистика халқ саломатлигида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Лекин бу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар лицензия, валюталаш, сертификация, солиқдаги ўзгаришлар каби кўплаб муаммоларга дуч келяпти.
Айни пайтда Тошкентда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда ана шундай масалалар юзасидан очиқ ва жонли муҳокама кетяпти. Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари, иқтисодий ташкилотлар, назорат органлари тадбиркорларнинг аниқ келтирилган кейслари, муаммо ва таклифларини тинглаб жавоб беряпти.
Бу учрашув соҳадаги муаммоларни очиқча айтиш ва эшитиш учун яхши имконият. Албатта, ҳар бир гап амалиётга қай даражада ўтади, буни вақт кўрсатади. Лекин шундай юзма-юз мулоқотлар кўпайишининг ўзи ҳам катта гап.
Жонли эфир ҳаволаси