19K38Telegramda ochish
Энди муаммолар яширилмайди, ечилади Соҳалар кесимида очиқ, жонли муҳокамаларнинг онлайн форматда ўтиши айниқса “офлайн” шаклда қатнаша олмаган тадбиркорлар учун ҳам, умумий бозор учун ҳам фойдали. Бир томондан, муаммо яширилмайди, иккинчи томондан, тажриба алмашиш ва малака ошириш учун реал майдон пайдо бўляпти. Бугун фармацевтика соҳасига навбат экан. Савдо-саноат палатаси, Божхона қўмитаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ учрашув ўтказилади. Учрашув 21 январь куни Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев раҳбарлигида бўлиб ўтган элчилар ва тадбиркорлар йиғинида кўтарилган масалаларнинг давоми. Унда фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан дори-дармон воситаларига референт нарх қўлланилиши натижасида амалиётда вужудга келган муаммолар каби масалалар кўриб чиқилади. Ушбу муҳокамалар ёпиқ кабинетларда эмас, очиқ ва жонли эфирда ўтяпти. Бу эса соҳадаги ҳар бир ўйинчи учун томоша қилиш, балки ўрганиш, хулоса чиқариш ва ўз позициясини қайта кўриб чиқиш имконияти. Жонли эфир

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin