19K59Telegramda ochish
Йўқ газни қандай қилиб қўшиб ёзиш мумкин? Ўзбекистон халқи совет мустамлакачилиги ва "оғир эди" дейиладиган ўтган эпоха даврларида пахта ва ғаллани қўшиб ёзиш борасида аянчли тажрибаларни кўрган, бошидан ўтказган, керак бўлса, товонини тўлаган. Лекин ҳали бирон бир йилда, эски даврдаям, янги даврдаям газ қазиб олиш 2024 йил кўрсаткичлари билан бўлгани сингари кескин ошириб кўрсатилгани, кейин "корректировка" қилингани кузатилмаган эди. Мазкур ҳолат бўйича, мана бир суткадирки, Статқўм бирон бир расмий изоҳ бергани йўқ. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам (2025 йил декабрда Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть ва газ бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинган), Энергетика вазирлиги ҳам жим. Хўп, газни қандай қилиб, қўшиб ёзиш мумкин? Газ масаласидаги ўйинлар авжига чиқаётгани белгилари аввал ҳам бир неча марта кўтарилган, ҳатто солиқчилар парламент минбаридан туриб, 2024 йилда бунга аниқ ишоралар беришган. Импортдаги ўртамчилар, сақлаш омбори, экспортдаги ўртамчилар бир қўлли бўлса, ёпиқ қарорлар билан эксклюзив ҳуқуқлар қўлга киритилган ва хориждаги ҳисобварақлар орқали ҳисоб-китобга лазейка очиб берилган бўлса, исталган рақамни чизиш мумкин ва шериклар қўллаб турса, бу ишни йиллар давомида ёпиб юрса бўлади. Масалан, 3,3 млрд.куб газни импорт ҳажмини камроқ кўрсатиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпроқ кўрсатиб ясаш мумкин. Ахир "хусусий қазиб олувчилардан" импорт нархидан ҳам қиммат нархда газ сотиб олинмаяптими? Ёки бўлмаса, қазиб олинмаган 3,3 млрд.куб газни қазиб олинган деб кўрсатиб, экспорт орқали ноллаштириб қўйса бўлади. Экспорт бўйича эксклюзив ҳуқуқлар ва хориждаги ҳисобварақлар шунинг учун керакку. Яъни офшор схемаларда ҳаво ва пул айланади. Худди 1980- йилларда 1 миллион тоннагаача қўшиб ёзилган пахта ясаш учун Тошкент, Иваново ва Кремль ўртасида ҳаво ва пул айлангани сингари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin