Кондиционерлар бозорида янги таклиф
Оҳангарон шаҳрида "Premier Electrotech” МЧЖ ҚК компаниясининг кондиционер ишлаб чиқариш заводи ишга туширилган. Марказий Осиёда маиший техника ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ўринни эгаллаган "Premier Electrotech” компанияси 2018 йилдан бошлаб телевизорлар ва бошқа турдаги маиший техникалар ишлаб чиқаришни муваффақиятли амалга ошириб келади.
Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 000 донани ташкил этади. Ушбу заводда ишлаб чиқарилган барча кондиционерлар бозорга "Premier" бренди остида чиқарилади. Корхонанинг янги йўналиши ишга туширилиши натижасида 500 га яқин янги иш ўрни яратилади.
"Premier Electrotech”нинг халқаро ҳамкорлари, хусусан TCL, Aux ва Changhong компаниялари билан мустаҳкам алоқалари маҳсулот сифатининг кафолати сифатида хизмат қилиши кутилмоқда. Маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида, Италия ва Хитойдан малакали мутахассислар жалб этилган бўлиб, улар маҳаллий кадрларга ўз тажрибаларини ўргатади.
ℹ️ Ягона ахборот маркази: 📞 71 200-41-00
💬 Telegram 📹 Instagram 🌐 Rasmiy sayt 📹 YouTube
Реклама
- http://t.me/Premieruzbekistan@Premieruzbekistan
- http://www.instagram.com/premieruzbekistaninstagram.com
- http://premier.uz/premier.uz
- https://www.youtube.com/@PREMIERUZBEKISTANyoutube.com