19K95Telegramda ochish
Ўзбекистонда биринчи алюминий қадоқ ишлаб чиқариш заводи ишга тушди Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги биринчи алюминий қадоқ ишлаб чиқариш ва салқин ичимликлар қуйиш заводи “EAST CAN SOLUTIONS” 💼фаолияти билан танишди. Мазкур лойиҳа — Ўзбекистон саноатида янги йўналишни бошлаб берган, маҳаллий ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга яқинлаштирган катта қадам ҳисобланади. ➡️Лойиҳа қиймати — 90 миллион доллар, ➡️Майдони — 21 гектар, ➡️Янги иш ўринлари — 500 та, ➡️Маҳаллийлаштириш даражаси — 90%, ➡️Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 600 млн донaдан 2,2 млрд донaгача. Ишга тушгандан сўнг корхона ички бозор эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, йилига 60 миллион долларлик импорт ўрнини босади ва 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратади. “EAST CAN SOLUTIONS” нафақат янги ишлаб чиқариш мажмуаси, балки миллий саноатда янги тафаккурнинг бошланғич нуқтаси бўлди — инновация, сифат ва экспорт салоҳиятини бирлаштирган илк алюминий қадоқ заводи сифатида тарихда қолади. 🖥

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin