⚡️Тайёр қоғоз ишлаб чиқариш бизнесига эгалик қилиш имкониятини қўлдан бой берманг
Ишлаб чиқариш соҳасида янги лойиҳа бошлашни ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган, целлюлоза (қоғоз) ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр корхона сиз учун истиқболли инвестиция объекти бўлиши мумкин.
Юқоридаги видеода корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари, технологик ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва бизнес учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.
Корхона 2018 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган. Ер майдони 37 850 кв.м, қурилиш ости майдони 20 732,20 кв.м, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 200 тоннани ташкил этади. Шунингдек, объект электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти билан тўлиқ таъминланган.
Объектнинг умумий қиймати — 64 464 920 000 сўм.
Объектни харид қилиш учун 15 фоиз бошланғич тўлов кифоя қилади. Қолган маблағни 7 йилгача муддатли тўлов асосида расмийлаштириш мумкин. Фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси бўлиб, ҳозирги кунда 14 фоизни ташкил этади.
Бу объект нолдан корхона қуриш учун вақт ва маблағ сарфламасдан, тайёр ишлаб чиқаришни қисқа муддатда йўлга қўйиш имконини беради. Агар ишлаб чиқариш соҳасига инвестиция киритиш ёки мавжуд бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишни режалаштираётган бўлсангиз, бу имкониятни қўлдан бой берманг.
Батафсил маълумот ва аукционда иштирок этиш
📞 Қўшимча маълумот учун (78) 147-64-02 ёки (90) 181-01-00 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.
Instagram | Facebook | Youtube | Реклама