


Япония компаниялари Ўзбекистоннинг уй-жой бошқарувига кириб келмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева Япониянинг бир қатор компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасига инвестиция жалб қилиш, замонавий сервис хизматларини жорий этиш ва бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда таъкидланишича, япониялик инвесторлар аҳоли розилиги асосида Хоразм вилоятида 50 га яқин кўп қаватли уйни бошқарувига олиб, уларда комплекс капитал таъмирлаш ва замонавий сервис хизматларини йўлга қўйиш бўйича ишни бошлаб юборган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги бошқарувсиз уй-жой фондини бошқариш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.
Бундай ҳамкорликлар аввал кўп қаватли уй-жойларни бошқариш соҳасида деярли учрамаганди. Энди эса хорижий сармоя, бошқарув технологиялари ва халқаро тажрибани жалб қилишга урғу берилаётгани соҳада рақобатни кучайтириши, сервис сифатини ошириши ва уй-жой фондини бошқариш тизимини босқичма-босқич янгилаши мумкин.
- https://t.me/minstroyuz/40853@minstroyuz