Бир ҳафта аввал ўтказилган матбуот анжуманида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов талабалар турар жойлари оммавий сотилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини айтиб, ётоқхоналар етмаётган ҳолатда, талабалар турар жойлари сотилишини ақлга сиғмайдиган ҳолат дея баҳолаганди. Вазирга ўша куни журналистлар талаблалар учун мўлжалланган ётоқхоналарнинг
e-auksion.uz
Маълумот манбалариИшлаб чиқариш соҳасида янги лойиҳа бошлашни ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган, целлюлоза (қоғоз) ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр корхона сиз учун истиқболли инвестиция объекти бўлиши мумкин. Юқоридаги видеода корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари, технологик ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва бизнес учун яратилган и
Пулли парковкалар (off road) ташкил этиш учун дастлабки баҳоси 1,3 млрд.сўм бўлган 36та ер участкаси 20,9 млрд.сўмга сотилган. Аукцион кеча эрталаб 10да очилган бўлса, кеч 7дан ўтгунча, 9 соатдан кўпроқ вақт давом этган. Иштирокчилари нархни 293 қадамда, қарийб 16 каррага оширишган. Мана буни аукцион деса бўлади. Табиийки, бундай аукционнинг ғолиби мутлақ легитим, уни жамоатчилик ҳам, бизнес ҳам,
🔸«Uzsungwoo» МЧЖ ҚКнинг устав капиталидаги 50 фоиз давлат улуши Фаолият тури: Автомобиллар учун бутловчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш Бизнес ҳамкорлар: «General Motors» ва «UzAuto Motors» АЖ Соф фойда: 146 млрд сўм Савдога ариза беришнинг охирги санаси: 01.06.2026 йил соат 09:00 Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=23565735 🔸«UzChasys» МЧЖ ҚК устав фондидаги 70 фоиз давлат улуши Фаоли
2025 йил 16 декабрда Қурилиш вазирлигининг биносини сотиш бўйича ўтган аукционда O’zshahar Qurilish Invest 182,5 млрд.сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилганди. Ўшанда саволлар аукцион жараёнига эмас, O’zshahar Qurilish Invest'нинг яширинча хусусийлаштириб юборилган давлат улушига нисбатан туғилганди (яширинча хусусийлаштирилган ва сопи ўзидан чиқариб совға қилинган ўнлаб улуш ва активлар бўйича
Бўстонлиқ тумани, Чимёнда жойлашган ушбу тижорат мажмуаси инвесторлар учун жуда қулай имконият. Бу ерда нолдан бошлаш йўқ — объект аллақачон ишлаб турибди. 📍Манзил: Чимён МФЙ, Сазбет кўчаси, 190-уй Объект таркиби: ➖ 300 та машиналик автотураргоҳ (фаол); ➖ 200 ўринли ресторан (ижарада); ➖ 70 сиғимли болалар майдончаси (ижарада); ➖ Кунлик 1 500 кишига хизмат қила оладиган савдо дўкони; ➖ Ер майд
Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган, тўлиқ қуриб битказилган дам олиш маскани тадбиркорлар ва инвесторлар учун сотувга чиқарилди. ❗️Бу — нолдан қуриш эмас. Тайёр объектни олиб, даромадли бизнесни йўлга қўйиш имконияти. Манзил: Олтиариқ тумани, Янги йўл МФЙ, Янги йўл кўчаси. Объект ҳақида асосий маълумотлар: - Умумий ер майдони — 3299 кв.м - Қурилиш ости майдони — 2091 кв.м - Электр ва су
Онкология шифохонаси ўрнига креатив индустриал парк тушади Кунўз Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабековнинг Республика онкология шифохонаси ва унинг шаҳар филиали тақдири ҳақидаги баёнотини келтирмоқда: “Иккала ҳудуд ҳам хусусий секторга берилмайди. Иккала ҳудуд ҳам белгиланган тартибда давлат активлари агентлигига топширилади. Тошкент шаҳар онкология маркази (1000
Қанчага? Ажойиб замонда яшаяпмиз, қанчалик ўрага сичқон тушди, гулдур гуп қилишмасин, бир ахборот бошқа яшириб келинган ахборотни очиб қўяди. O’zshahar Qurilish Invest Қурилиш вазирлиги биносини 182,5 млрд.сўмга сотиб олгани ҳақидаги аукцион хабар аввалига ғалати туюлди, бир давлат ташкилоти бошқа давлат ташкилоти мулкини одатда сотиб олмасди (балансдан балансга ўтказиларди). Лекин Spot'нинг очиқ
Келинг, парковка қиролини ясашда қанақа ғаройиб ва шармандали ишлар бўлганини бир эслайлик. 2024 йил 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг энг асосий 50дан ортиқ кўчасидаги 86та участкада пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион эълон қилинди. Пойтахтнинг энг гавжум ва ликвидли кўчалари битта лотда аукционга қўйилди, ваҳоланки бўлажак парковкалар ўнлаб лотларга бўлиниши ва улар бир неча аук
Инвестор Санкт-Петербургдаги «Стройпроект» МЧЖ Тошкентнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва «Пахтакор» стадиони ўртасидаги автотураргоҳ ўрнида бизнес марказ қуради. Бир неча ҳафта аввал атрофи дарахтзор бўлган мазкур ер майдони бирон бир белгисиз ўраб олинганди. Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида бирон бир тадбиркор қурилиш қиламан деса, агар юқори кабинетларга кириш имкони
☑️ Навоий шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаси. Нархи 1 млрд. 363 млн. сўм. (e-auksion.uz) ☑️ Наманган шахрида жойлашган бино-иншоотлар. Нархи 17 млрд. 858 млн. сўм. (e-auksion.uz) ☑️ Булунғур туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш цехи. Нархи 34 млрд. 750 млн. сўм. (e-auksion.uz) ☑️ Бойсун туманида жойлашган нотурар бино. Нархи 240 млн. сўм. (e-auksion.uz) ☑️ HY-
Муттаҳамбанкирлар битта манзилда, пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган ва сотувга қўйилган иккита объект нархларини чоғиштираяпти. Мана бу сотувга қўйилган Алоқабанк бош офиси биноси. 302 млрд.сўм билан сотувга чиқарилган. Бир кв.м майдони 41.1 млн.сўмдан. Мана бу эса Алоқа вазирлигининг собиқ биноси. 66,2 млрд.сўм билан сотувга қўйилган. Бир кв.м 18,1 млн.сўм. Биринчи бино бўйича савол йўқ. Роста
Бузишни севасизми? Дом қурувчимисиз? Стоянка ё коворкинг учун олинган ерларда Бизнес-марказлар қуришда тажриба орттирганмисиз? Дарахтзорларни ғорат қилиб ҳузур оласизми? Қонунларга тупуриб қўйганмисиз? Ҳокимлар билан ош-қатиқмисиз? Унда бу аукционлар сиз учун. Ўйин ўйнаб берадиган спарринг-шерикларингизниям чақиринг. Фақат бир кун. 19 декабрь. Учтаси биттада: Республика ихтисослаштирилган онколог
Барчага маълумки, сўнги вақтларда бизнес юритиш учун энг қулай ҳудудлардан бири Тошкент вилояти ҳисобланади. Шу муносабат билан, Тошкент вилоятида бизнес учун қулай нархларда кўплаб давлат активлари ва ер участкалари оммавий савдоларга чиқарилмоқда. Энг асосийси ушбу давлат активларини очиқ ва шаффоф савдоларда инсон омилисиз сотиб олиниши ва тўловларни бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин. Тадбиркорла
Онлайн аукцион фикрларни тасдиқлашда давом этмоқда. Самарали тизим ҳеч кимни чекламайди, барчага иштирок этиш имкониятини беради. "E-auksion" элекрон савдо платформасида шу кунларда йирик давлат объектларининг савдолари қизғин бормоқда. Икки кун аввал 2 та метан заправкаси қарийб икки баробар қимматроққа сотилганида эътибордан четда қолган эди (1-мулк, 2-мулк). Бугун эса Сурхондарё вилояти, Тер
Ҳ.Олимжон-А.Қодирий (йўл ўтказгич) чорраҳасида жойлашган Радар ва камералар ўрнатиш жойи 36 млн.сўм нарх билан аукционга қўйилган эди. 6та талабгорнинг 1883 та қадамдаги нарх ошириб боришини ўзингизга тасавур қилинг. 36 млн.сўмлик лот нархи 100 баробар ошиб, 3,5 млрд.сўмга сотилган. Ҳақиқий аукцион шунақа бўлади. Қани энди банкларимизни, нефт-газ компанияларини, ер участкаларини, меҳмонхоналарни
Электрон аукционларни доимий кузатиб бораман. Дастлабки баҳосидан каррасига ошган хусусийлаштирилаётган давлат объектлари айниқса мен учун қизиқ. Ўтган ҳафтада юз берган битимлардан энг эътиборлиси Қашқадарёднинг Ғузор туманидаги "Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, маъмурий ва бошқа бинолар" ёки халқ тилида айтганда "Метан заправка"ни сотилиши билан боғлиқ савдолар эди. Дастлабки
Давлат активлари сотилиши керак, пора эвазига ажратилмаслиги, қанақадир сиздан угина, биздан бугина шартларда тақдим этилмаслиги лозим. Шунда бизнес ҳам ютади, давлат (бюджет) ҳам ютади, халқ ҳам. Ўтган жума куни Зангиота туманида Автотранспорт воситаларига сиқилган газ учун баллонлар ўрнатиш сертификатлаштирилган маркази аукционга қўйилган: Дастлабки баҳоси 4 157,2 млн. сўмни ташкил этган. Савдо
Ишончли бошқарув, инвестицион мажбуриятлар орқали ноль қийматда тақдим этиш, турли кўринишдаги шерикчилик каби схемаларни кўп танқид қиламиз. Бундай схемаларнинг битта умумий номи бор - гўзаллик конкурси. Бундай конкурслар самарали мулкдор яратмайди, гўзаллик конкурсининг ғолиби охир оқибатда давлатдан ҳам масъулиятсизроқ натижалар кўрсатади. Хусусийлаштиришнинг бош ва асосий инструменти аукцион,