15K46Telegramda ochish
Эркакча очиқ савдо - аукцион ҳамиша афзаллигининг яна бир далили Ишончли бошқарув, инвестицион мажбуриятлар орқали ноль қийматда тақдим этиш, турли кўринишдаги шерикчилик каби схемаларни кўп танқид қиламиз. Бундай схемаларнинг битта умумий номи бор - гўзаллик конкурси. Бундай конкурслар самарали мулкдор яратмайди, гўзаллик конкурсининг ғолиби охир оқибатда давлатдан ҳам масъулиятсизроқ натижалар кўрсатади. Хусусийлаштиришнинг бош ва асосий инструменти аукцион, оммавий ва очиқ савдолар бўлиши лозим. Катта қийинчилик ва юқори даражада тушуниш бўлишига қарамасдан биз шу йўлдан аста-секин юрмоқдамиз. Бугун эрталабки аукционда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган нотурар жой 80 сотих ер майдони билан 1,4 млрд.сўмлик бошланғич қиймат билан савдолар бошланди. 5та талабгор 40 минутдан ортиқ вақт мобайнида савдолашишди. 60 мартадан ортиқ қадамда нарх ошиб борди. Ва бошланғич нархдан 2,2 баробар юқори кўрсаткичда деярли 3,2 млрд.сўмлик таклифда савдолар якунланди. Ғолиб - жисмоний шахс. Аукцион шартларига кўра сотиб олинган объектда 24 ой мобайнида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шу жумладан ҳудудда камида 3 юлдузли тоифадаги 50 хонали меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган. Ғолиб қандини урсин. Омадини берсин. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin