Хатолардан хулоса қилинишига ишончим комил эмас
Ташрифлар аввалида, шошма-шошарлик билан маъмурий таъсир остида шакллантирилган, масъулиятли эгаси йўқ лойиҳаларни кредитлаш самарасиз экани ҳақида 2017 йилдан буён гапирилади. Кимдир эшитдими?
Бу ура-урачиликдан ютган бўлса бозор учун маҳсулот яратиш истагидагилар эмас, кредит ва ажратилаётган маблағларни ўзлаштириш истагидагилар ва уларнинг маъмурий (жиноий) шериклари ютди. Иқтисодиёт ютқазди. Ўзи абгор иқтисодиётимиз янада абгорлашди. Ўзи рақобатга дош бермайдиган иқтисодиётимиз янада рақобатсизланди.
Кўп бор такрорлаётган таъкидларни яна такрорлашга тўғри келади:
Ташрифлар бўйича 3-4 йиллик видео ва қайд протоколлари сақланиб қолган бўлса, бир кўтариш керак. Инвентаризация қилиш лозим. Нималар айтилганди? Лойиҳалар бўйича қандай ваъдалар овоза бўлганди?
Асл мақсад ўзлаштириш бўлган қиймати юзлаб триллионларни ташкил этадиган ўнлаб, юзлаб, минглаб лойиҳаларни мамлакат раҳбарига кўз-кўз қилганлар - вазирлар, вазирчалар, ҳокимлар, ҳокимчалар қани? Турсин. Жавоб берсин!
Албатта кеч бўлсаям йўл қўйилган хатолар қайд этилаётгани яхши. Лекин бу хатолар яна такрорланмайдими? Хатолар учун кимдир жавоб берадими?
Ишончим комил эмас.
@the_bakiroo