15K77Telegramda ochish
Ўзбекистон мустақиллик даврида қандай катта хатоларга йўл қўйди? Абдулла Абдуқодиров ўтган 30 йилда топганларимиз ва йўқотганларимиз ҳақида мулоҳаза юритади. Айрим иқтибослар: "Жамиятни ва иқтисодиётни бошқариш соҳасида большевикча ёндашишдан ва ҳеч бир мамлакатда ўзини оқламаган, чириган сиёсий-иқтисодий бошқариш догмаларини қўллашдан ўзимизни тўхтата олмаяпмиз". "Иқтисодий ривожланишни таъминлаш чоралари ўрнига, инфляцияни жиловлаш, арзон ҳамда узун пулларни дунё бозорида қидириб топиш ўрнига спекулятив қарзлар олиш кечмоқда, мамлакат кредит ресурсларини барча учун арзонлаштириш ўрнига, асосан, танланган (кўпроқ мафкуравий аҳамиятига эга бўлган) соҳаларга кредитларни зўрлаб, сунъий пасайтирилган фоизларда тиқиштириш давом этмоқда". "Ҳанузгача мамлакат ривожланишини таъминлайдиган илғор ва манфаатли куч ҳақида (асосий драйвер) бир тўхтамга келмадик. Бу эса - халқ, халқ демократияси ва назорати. Аммо қоғозда эмас, амалда ишламоғи лозим". "Давлат маблағларини сарфлашни назорат қилиш соҳасида эса тарқоқлик, сустлик ва самарасизлик кузатилади". "Давлат бюджети ҳажмининг аёвсиз ошиб бориши ҳам мавжуд".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin