Мулоқот ва мунозаранинг муқобили мавжуд эмас
Бугун сентябрь ойининг охирги кунларида Ўзбекистон иқтисодий форуми ўтказилиши эълон қилинди. Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки шафеълигида ўтадиган форумда иқтисодиётни эркинлаштириш, давлат активларини хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш асосий мавзулардан бўлиши айтилмоқда.
Форум спикерлари қаторида иқтисодчи ва молиячиларга таништириш шарт бўлмаган Дарон Ажемоглу, Анна Бьерде, Винаяк Нагараж ва ҳатто кутилмаган шахслар, масалан, автосаноатимизни эпақага келтиришга бел боғлаган Бо Андерсонлар саналган.
Форумда ютуқлар билан бирга ўтган йилларда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам мулоқот ва мунозаралар бориши ваъда қилинмоқда.
Жуда қизиқ бўлади.
- https://economic-forum.uz/oz/economic-forum.uz