Кэптив Ўзбекистон
Бюджет дефицити 5%дан зиёд бўлган, ташқи савдо салбий сальдоси фақат ошиб бораётган, олтин-валюта захиралари камайишда тўхтамаётган мамлакат учун туппа-тузук мажмуаларни қайта таъмирлашга не ҳожат дерсиз?
Пулимиз ошиб-тошиб ётиптими, дейишингиз мумкин. Лекин фақат пул ўзлаштиришни назарда тутадиган самарасиз кэптив иқтисодиёт қуриш йўлини танлаган Ўзбекистон учун бошқача бўлиши мумкин эмас.
Қолаверса, шу баҳона Каримовга дохил объектларни янги Даврга дохил этиб қўйиш вазифаси ҳам бажарилади. Киришдаги "ушбу мажмуа Каримов ташаббуси билан барпо этилган" деган лавҳа ҳам, эҳтимолки, ўзгаради. Балки Чўлпон, Қодирий ва Фитратлар отилган жойда мажмуа бўйлаб бизнес-марказлар ва домлар ҳам қурилар. Ҳозирги кунимизга жуда ярашади.
- https://t.me/poytaxt_uz/13960@poytaxt_uz