Вертолетлар одам ташиш учун олинаяптими ёки чиновниклар учун?
Uzbekistan Helicopters иккита H125 ва иккита H130 вертолетларини сотиб олмоқда экан. Вертолетлар Airbus Helicopters маҳсулоти ҳисобланади.
Uzbekistan Helicopters раҳбари вертолетларнинг сотиб олиниши аҳолининг ҳаракатланиши имкониятларини оширади, дея айтипти.
Қизиғи шундаки, H125 олтита, H130 эса тўртта пассажир учун мўлжалланган.
Демак савол туғилади. Вертолетлар одам ташиш учун олинаяптими ёки чиновниклар учунми?
Топ чиновниклар учун шаҳар ҳудудида сотиладиган ер қидириш ёки пробкада турмай тоққа оилавий дам олишга чиқишга вертолет жуда қулай восита ҳисобланади.