14K40Telegramda ochish
Онлайн аукцион - ундан яхшироғини инсоният ҳали ўйлаб топа олгани йўқ Эсингиздами, ULARнинг охирги подкастида хусусийлаштириш воситалари ҳақида айтилган гаплар? Бизда қўлланилаётган хусусийлаштириш усулларини кўп танқид қиламиз. Лекин аукционларни, айниқса онлайн тарзда кечаётганлар аукционларни танқид қилишга тил бормайди. Орадан вақт ўтади, кўрасиз, энг самарали ва муваффақиятли мулкдорлар айнан шу аукционлар орқали мулк сотиб олганлар орасидан шаклланади. Ўтаётган ҳафтада эътиборимни торган иккита катта аукцион бўлиб ўтди. Иккиси ҳам Бўстонлиқ туманида жойлашган ва йиллар давомида фойдаланилмай, ташландиқ ҳолга келиб қолган объектлар. Биринчиси - «Гидроэнергетик» спорт соғломлаштириш лагери. 3,6 млрд.сўмлик баҳода сотувга қўйилган. Олтита талабгор ўртасида қизиган савдолар натижасида объект қарийб 2 баробар қиммат нархда 7,1 млрд.сўмга сотилган. Ғолиб - "MICHELIN HOTEL" МЧЖ. Иккинчи объект - «Геобуртехника» давлат корхонасининг дам олиш масканини ер майдони десак тўғрироқ бўлади. Чунки 5,16 гектар майдонда мавжуд иншоот майдони бор йўғи 54 кв.м.ни ташкил этади холос. Шу майдон аукционда 8,5 млрд.сўмга сотилган. Ғолиб - TOXTASINOVA ZAXRO ALIMJANOVNA. Ўзи, эътибор беринг - бир-бирига боғлиқ бўлмаган иккита талабгор бўлдими, аукционда нарх ошиши аниқ. Хусусийлаштириш жараёнида нарх ошиши эса ҳеч кимни қаноатлантирмаслиги мумкин, лекин бизнинг, жамиятнинг манфаатлари учун хизмат қилади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin