17K40Telegramda ochish
Ҳокимликлар кафилликларининг қанд қоғозидан фарқи йўқ Қарийб 20 йиллик банк тизимидаги тажрибам давомида маҳаллий ҳокимликларнинг банкларга берилган на оғзаки ва на қоғозда қайд этилган мажбуриятлари ёки ваъдалари бажарилганига рўпара келган эмасман. Бундай реалликни банклар ҳам, ҳокимлар ҳам жуда яхши билади. Тепадагилар ҳам. Шунинг учун ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартибига жудаям ишончсизлик билан қарайман. Масалан, бундан 2 йил аввал ҳокимликлар томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатлари кредитлари учун ҳокимликлар томонидан кафилликлар берилиши механизми тасдиқланган. Ҳа, ҳеч ким сайламаган ҳокимлар кафиллик беришни, кредит бердиртиришни қойиллатишади. Лекин қоплашга келганида жавоб битта - пул йўқ! Қолаверса, пайпоқдек алмашадиган ҳокимлар ҳеч қачон ундан аввалгисининг ваъдаси ва мажбуриятини тан олмайди. Ҳа, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга берилган ипотека кредитларнинг сифати жуда пастлигича қолмоқда. Қарздорлар ҳатто фоиз қарздорликларини сўндиришни ҳам исташмайди. Мазкур уй-жой сотиб олиши учун бошланғич бадали ҳомийлик ва ҳокимликлар ёрдамида шакллантириш тажрибаси эса давом этмоқда. Бошқача айтганда биз люмпенлар тоифасини кенгайтирмоқдамиз. Бутун дунёда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари берилмайди. Шу ҳеч кимга ёқмайдиган ҳақиқатни қабул қилмасак, ўзимизни ўзимиз турли сохта кафилликлар ва айланма ҳаракатлар билан чалғитишда давом этаверамиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin