"Очиқ бюджет" порталида ташаббусли бюджет таклифлари 6000тадан ошди
Кейинги 2 кунда ташаббуслар 2 баробарга кўпайди. Масалан Андижон вилоятидан билдирилган таклифлар 4 баробарга ошиб кетган.
Ўқитувчилар, шифокорлар, талабалар жуда фаол бўлишмоқда. Бу жуда хурсанд қилади.
Лекин айрим ташаббусларни бир, икки ва ҳатто ўнлаб марта киритилаётгани таажубли. Рақам ёки статистика ортидан қувиш, эмас, росмана фуқароларимизни қийнаётган муаммолар кўтарилса яхши бўларди. Таклиф киритишда ортда қолибмиз, дея бунақа маъмурий ура-урачиликдан кимга наф?
Масалан, Асака тумани Оқбўйра МФЙ Бойкўчасини асфальтлаш таклифи бир эмас, 32 марта киритилган. Имло хатоларигача, суммаларигача бир хил. Ахир эртага овоз беришда шу таклифни ўтишидан ўтмаслиги, тараафдорлар сони бўлиниб кетиб етарли овоз ололмаслиги эҳтимоли ошадику!
- https://t.me/minfinuzb/3868@minfinuzb