Ташаббусли бюджет: сизнинг бюджетингиз - сизнинг лойиҳангиз!
2022 йил учун ташаббусли бюджет доирасида таклифлар қабул қилиш бошланди.
Бу йил сиз таклиф этадиган лойиҳалар учун 2 баробардан зиёд, 1 трлн.сўмдан кўпроқ маблағ ажратилган. Демак, лойиҳангиз маъқулланиши эҳтимоли ҳам 2 баробар кўпроқ. Бу фақат бошланишига, ажратилган маблағлар миқдори яна кўпаяди.
Сизни нима кўпроқ қийнаяпти?
Кўчангизда асфальтнинг йўқлиги-ми? Таклиф қилинг!
Сувсизликдан қийналаяпсизми? Таклиф қилинг!
Сиз яшаётган кўп қаватли уйда, ўқиётган мактабда канализация ва туалетлар масаласи оғриқлими? Таклиф қилинг!
Ҳаммаси ўз қўлингизда!
Талабамисиз, ўқитувчимисиз, шифокормисиз, ё шунчаки фаол фуқаромисиз, фарқи йўқ. Имконият қўлингизда!
Мамлакатни ўзгартириш кичик ишлардан бошланади!
Ҳар куни камида битта энг эътиборли лойиҳа каналда ёритилиб, анонс қилиб борилади.
- https://openbudget.uz/boards/4?page=1&stage=1openbudget.uz