15K92Telegramda ochish
Етмиш йиллик дераза ромлари ёки "Обод қишлоқ" кўзбўямачилиги Ташаббусли бюджет иштирокчиси ёзмоқда: "Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1952 йил қурилган. 2019 йил "Обод қишлоқ" дастури доирасида фақат фасад қисмига ранг берилган". "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дейилгич дастурлар фақат кўзбўямачилик ва пул ўзлаштиришдан ўзга нарса эмаслигига яна бир исбот. Ўрнатилганига 70 йил бўлган ромлар ва эшиклар чириб кетган. Лекин лўттивозлар фасадни сариққа бўяш билан қутулишган. Бу ўтган замонда эмас, мана шу янги дейилаётган эпохада юз бермоқда. Жиззах. Ғаллаорол туманида 4- умумтаълим мактабига ёрдам керак. Ушбу лойиҳа учун 400 миллион сўралмоқда. 100 дона дераза, 50 дона эшикни алмаштириш керак. Қўллаб-қувватлашингизни сўрайман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin