Ташаббусли бюджетга 7 трлн.сўм
Яхши хабарлар билан бироз пауза оламиз.
Бюджетнома ва бюджет лойиҳасига кўра 2024 йилда ташаббусли бюджетлаштиришга 7 трлн.сўм. ажратиш режалаштирилган (асосий қисми маҳаллий бюджетлар даромадлари ошган қисмидан).
Қизиқ тарафи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 164,2 млрд.сўм, Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали 26,6 млрд.сўм, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги орқали 2,1 трлн.сўм маблағ Ташаббусли бюджет жараёнларида ғолиб деб топилмаган, лекин кўп овоз олган лойиҳаларни
молиялаштириш учун қўшимча тақсимланган.
Бюджетномада яна ажойиб бир таклиф бор:
"2023 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар таҳлиллари асосида жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш харажатларига 2024 йил Давлат бюджети лойиҳасида маблағлар кўзда тутиш".
Мабодо мазкур қоида ишга тушса, охирги мавсумда кўп овоз олиб ғолиб бўлмаганларда имконият йўқолмаганини амалда кўришимиз мумкин бўлади.