19K90Telegramda ochish
"Ташаббусли бюджет"га оид учта яхши хабар: Ижтимоийлашувга рағбат. Диагностика. Вилоят бюджети тақсимловчиси ҳам халқ бўлади "Ташаббусли бюджет" охирги мавсумида 2 мингдан кўп овоз тўплаган, лекин ғолиб бўла олмаган барча ташаббуслар ғолиблар қаторига қўшилади. Уларга қўшимча 335 млрд.сўм ажратилади. Ижтимоийлашув учун ҳаракатлар рағбатлантирилади! Бугун яна 364 та маҳаллада байрам! Овоз беришга қўйилган шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларни жиҳозлашга оид 200та ташаббусларга 200 млрд.сўм ажратилади. Демак, "Ташаббусли бюджет" ҳукумат учун муаммолар манзилини аниқлаштирувчи диагностика воситасига ҳам айланмоқда. Ва энг хурсанд қиладигани — энди вилоятлар бюджети қўшимча даромадларининг 30%и ҳам "Ташаббусли бюджет"га берилади. Шу жойда ўнг "чўнтаги"дан айрилиб қолган вилоят ҳокимларининг юзини кўрсатиш керак эди. Халқ энди вилоят бюджетининг ҳам тақсимловчисига айланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin