18K62Telegramda ochish
1 миллион сўм. Пойтахтда расмий ижара битимлари ўртача шу нархда тузилмоқда Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига уй-жой ижараси бўйича 96 мингдан ортиқ расмий битим рўйхатга олинган. Тошкент шаҳрида расмий ижара битимлари ойига ўртача 1 миллион сўмдан тузилмоқда. Энг қиммат сегментда - ойига 5 миллион сўмдан ортиқ суммада атига 255та ижара битими тузилган. Вилоятларда расмий ижара битимларининг ўртача суммаси ойига 630 минг сўмдан 977 минг сўмгачани ташкил этган. Қўмита Тошкент шаҳрида 1 кв.м. уй-жой ижараси учун солиқ солиш мақсадида энг кам қиймати 15500 сўм эканини эслатган ҳолда, талабалар учун берилган уй-жой ижарасидан олинган даромадлар суммасидан қатъий назар солиққа тортилмаслигини эслатиб ўтмоқда. Норасмий белгиланган муддатлар ва оғзаки келишилган суммалардан фарқли талаблар қўйиш воситасида ижарадан ҳайдалиш рискини камайтириш мақсадида расмий битимлар тузинг, ижара шартномаларида ижаранинг тўлиқ суммасини кўрсатишни талаб этинг. Уй-жой эгалари учун ҳам талабалар билан ижара шартномаси тузиш осон ва фойдали.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin