17K195Telegramda ochish
Нега қардош қозоқлар айюҳаннос солишади? Ўзбеклардан ўрнак олишса бўлмайдими? Барқарорлаштириш ва жамғариш вазифаларини бажариш учун тузилган Қозоғистон миллий фонди мамлакатнинг суверен фонди ҳисобланади. Кейинги йилларда ва айниқса кейинги ойларда фонд активлари жуда юқори суръатда қисқаришни бошлади. Табиийки, фонд нима учун кераклигини ва аҳамиятини тушунган иқтисодчилар, молиячилар ва умуман мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаганлар айюҳаннос сола бошлашди: Нима бўлаяпти ўзи? Нега кризис вазияти бўлмаса ҳам фонд активлари қисқаришда давом этаяпти? Нефть нархлари ошаётган бўлса, кўпайиш ўрнига, фонд активлари камайиши сабаби нимада дейишмоқда улар. Биз нимани еб қўяётганимизни билиш учун фонд активлари, портфели, қўйилмалари таркибини очиқлашни сўрашмоқда фаоллар. Ҳукуматдан, вазирлардан жавоб талаб этишмоқда. Тўғриси, қозоқларга қараб ҳайрон қоламан. Мана уларнинг қўшнилари ўзбеклар ўзининг суверен фондини 6 йил ўтмай емириб тугатишдику. Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Триллионлаб фойда кўрарди аввал, ликвидликни, самарадорликни ва асосийси принцип-мақсадларини маҳкам ушларди, ҳозир чайилиб, триллионлаб зарар кўриб ётипти. Суверенлигидан асар ҳам қолмаган, бюджетга қўшилиб, чатишиб кетган, шу ойда келган оқимни шу ойда ишлатишга йўналтиришади. Протоколини аввалдан тайёрлаб қўйишади ҳатто. На депутатлар (сайланганми ё тайинланганми, аниқ бир гап айтиш қийин), на сенаторлар (улар аниқ тайинланган) битта савол қўймайди. Юрибмиз, ўлганимиз йўқ, ўзиям емай, бошқагаям едирмаган "ўша ёмон чол"нинг 25 йил тўплаган фондини емириб, тагини томоша қилиб. Келажак, буфер, суверен — буларнинг ҳаммаси осмон гаплар. Бугунни ўйлаш керак, ҳурматли қардошлар!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin