18K70Telegramda ochish
Тенге ўрис рубли буйинтуруғидан қутулмоқда. Ўргансак арзирди Урушгача ва урушдан кейинги дастлабки кунларда ҳам тенге курси долларга нисбатан ўрис рублининг динамикасини жуда юқори корреляция билан ва реал вақтда такрорларди. Жуда кўп прогнозлар ва ҳисоб-китобларда тенгега нисбатан рублнинг деривативига қарагандек қараларди. Кейинги ойларда тенге мана шу қарамликдан қутулгандек. Албатта мамлакат Миллий банки бунинг учун ўз ихтиёридаги барча имкониятларни ишга солмоқда. Тенгенинг рублнинг ортидан ҳаддан ташқари мустаҳкамланиб кетишига йўл қўйилаётгани йўқ. Урушгача 1 доллар 430 тенге атрофида бўлган бўлса, бугун 470 тенге атрофида. Иқтисодий блок ва регулятор қўшни агрессорнинг ҳаракатларига қараб эмас, глобал тенденциялар ва ички ориентирларга қараб ўлчов олишмоқда. Миллий банкнинг Қозоғистон Миллий фонди билан биргаликда нефть ва газнинг юқори котировкалари шароитида амалга оширилаётган комплекс ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Қозоғистоннинг суверен фонди ҳисобланган Миллий фонд охирги 5 ойда хусусан рестрикция ва бюджет маневрлари орқали 2,9 трлн. тенге (6 млрд.доллардан ортиқ) маблағ жамғара олган. Бу билан ҳам тенгенинг ҳаддан ташқари мустаҳкамланиб кетишига йўл қўйилмаяпти, мамлакатнинг айниқса Россияга нисбатан экспорт потенциалини сақлашга эришилмоқда ва энг асосийси келажакдаги қора кунларга мустаҳкам захиралар яратиш сиёсати амалга оширилмоқда. Биз-чи? Қани суверен фондимиз? Бугун тушганини бугун чайишда давом этаверамизми? Рублнинг агрессияси сўмни, демакки иқтисодиётимизни ҳар тарафлама зўрлашига чоралар кўрмасдан, индамай қараб тураверамизми? Келажак авлод олдида пайдо қилаётганимиз мислсиз чақириқлар учун айбдорлик ҳисси пайдо бўлмайдими? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin