2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда: - Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар йили “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан иккита лойиҳани (ҳар мавсумда биттадан) сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳ
Ishtirokchilik byudjeti
Ислоҳот йўналишлари2026 йилдан бошлаб ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартиби жорий этилади. Бунда, ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Лойиҳалар шериклик асосида молиялаштирилган
University of Birmingham магистранти Дилдора Жўраева магистрлик диссертацияси бўйича ўрганишлари доирасида "Ўзбекистонда Ташаббусли бюджет самарадорлигини баҳолаш бўйича" сўровнома ўтказмоқда. 10 дақиқа вақт топиб, Сўровнома саволларига жавоб берсангиз, бу нафақат илмий изланишлар учун, яқин келажакда Ташаббусли бюджет жараёнини такомиллаштириш учун ҳам катта ёрдам бўларди.
27 март ҳолатига, Ташаббусли бюджет бўйича лойиҳаларга жами 10 145,5 минг овоз берилган. Йиғилган овозларнинг 61 фоизидан ортиғи дастлабки 3 кунда тўпланган. Яъни, прогноз қилганимиздек, ким овоз йиғиш ҳаракатини эртароқ бошлаган бўлса, ўшаларнинг ғолиблиги эҳтимоли баланд бўлиб турипти. Овоз йиғиш қийинлашиб бораётганини тармоқлардаги шовқинлардан ҳам сезаётган бўлсангиз керак. Бир фуқаро - бир
Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Давлат раҳбарининг фармонига кўра, яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳол
Яхши хабарлар билан бироз пауза оламиз. Бюджетнома ва бюджет лойиҳасига кўра 2024 йилда ташаббусли бюджетлаштиришга 7 трлн.сўм. ажратиш режалаштирилган (асосий қисми маҳаллий бюджетлар даромадлари ошган қисмидан). Қизиқ тарафи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 164,2 млрд.сўм, Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали 26,6 млрд.сўм, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги орқали 2,1 трлн.сўм маблағ Таша
Ташаббусли бюджет жараёнида шундай лойиҳалар ҳам кун тартибига чиқарилдики, бу лойиҳалардан фақат қайсидир фуқароларимиз ёки маълум бир маконда яшовчи ватандошларимизнинг сув, йўл, мактаб масалалари эмас, бошпанасиз, ёлғиз инсонларнинг муаммолари ҳам кўтарилди. Шулардан бири Конимех туманида "якка-ёлғиз фуқаролар учун уй қуриб бериш" таклифи бўлди. Ташаббускор Алия Сапарованинг ўзи, маҳалласи уч
Ғолиблар байрам қилмоқда. Тун қоқ ўртасидан ўтганда, сарҳисоб вақти келганда, бир тарафда карнайчилар, кимдир ошга уннаган, қўйлар сўйишга тайёр. Гап шундаки, бу ерда қанақадир ўзга сайёралик шведлар ё норвегияликлар эмас, уюшишга, ижтимоийлашишга, масъулиятга ва демократик бошқарувга ҳали тайёр эмас, дейилган ўзбекистонликларимиз.
Номзоди охирги сайловларда 3,4% (549 766) овоз олган "Адолат" партиясининг вакили "Ташаббусли бюджет" лойиҳалари учун овоз йиғиш учун кетаётган курашларни тиланчиликка тенглаштирипти. Аввалроқ шу партия деб аталадиган ташкилот ўзи бусиз ҳам Ўзбекистонда блокда бўлган TikTok тармоғини бутунлай блоклашни таклиф этгани билан ўзига эътибор қаратганди. Ўзбекистонликлар орасида тайинли қўллови йўқ адо
Кеча дўстим айтиб қолди, маҳалламизнинг фалон лойиҳаси бор, шуни овоз бериб, қўллай оласизми, деб. Йўқ, дедим. Чунки дўстимнинг маҳалласидан кўра муҳтожроқ бошқа лойиҳалар борки, уларга менинг овозим кўпроқ керак бўлади. Шу кунларда "Ташаббусли бюджет" доирасида овоз беришга чақириқларни, қўлловга ундовларни кўп эшитаяпмиз. Албатта, бу хурсанд қилади, одамларимиз ижтимоийлашмоқда, фаоллашмоқда. Х
Ташаббусли бюджет лойиҳасида Фарғона вилояти аҳолиси жуда кўп овоз беришаяпти, улар ҳозир пешқадам. Айниқса ўқитувчилар фаол, уюшқоқлик ва ташкилотчилик билан ўзлари учун муҳим деб ҳисобланган таклифларни қўллаб қувватлашмоқда. Агар кейин энг фаол овоз берувчилар гуруҳи аниқланса, бу албатта ўқитувчилар бўлади. Энг фаол бўлган Фарғона вилоятининг чекка бир тумани бор. Бешариқ тумани. Не тонгки, б
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Гулистон мфй Калламозор кишлоғига кўприк керак. Қишлоқ аҳли ҳашар йўли билан қурган кўприкни сел ювиб кетган, ҳозир кўприк авария ҳолатида. Беихтиёр "Суюнчи" фильмидаги Анзират кампирнинг кўприк қурдиргани эсингизга тушдими? Вақтингиз бўлса, келинг, сиз ҳам Калламозордагиларга ёрдам беринг. Ҳаволани босинг, шунчаки битта СМС билан қўлланг. Ҳа, дарвоқе, кўп қават