Овозингизни қадрланг!
Кеча дўстим айтиб қолди, маҳалламизнинг фалон лойиҳаси бор, шуни овоз бериб, қўллай оласизми, деб. Йўқ, дедим. Чунки дўстимнинг маҳалласидан кўра муҳтожроқ бошқа лойиҳалар борки, уларга менинг овозим кўпроқ керак бўлади.
Шу кунларда "Ташаббусли бюджет" доирасида овоз беришга чақириқларни, қўлловга ундовларни кўп эшитаяпмиз. Албатта, бу хурсанд қилади, одамларимиз ижтимоийлашмоқда, фаоллашмоқда. Халқ ҳеч нарсага тайёрмас, демократияга тайёрмас, ўзини ўзи бошқара олмайди, деган гапларнинг росмана сохталигини ўз кўзимиз билан кўрмоқдамиз.
Айни вақтда маҳаллий ҳокимиятлар қўлловида ясалган қайсидир лойиҳаларга овоз беришга мажбурлашлар ҳам, маъмурий ташкиллаштиришга уринишлар ҳам йўқ эмас. Кўраяпмизки, ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ҳатто шу ишга ҳам қўлини суқиб кўришдан воз кеча олишмаяпти. Чунки улар халқ ўзининг пулини ўзи мустақил тақсимлай бошлаганига чидай олмаяпти. Агарда шундай воқеаларга, мажбурловларга дуч келсангиз, бундай махинацияларда асло иштирок этманг.
"Ташаббусли бюджет"дек хайрли ишда ҳам маъмурий бузғунчиликка йўл қўйганлар эса албатта жазосини олади. Шарманда ҳам бўлади.
Таъкидланаётганидек, ҳар бир фуқаронинг лойиҳаси муҳим, ҳар бирингизнинг овозингиз қадри баланд!
Ҳал қилувчи уч кунлик, оовоз бериш марафонининг финиши яқинлашмоқда!
- https://openbudget.uz/ru/boards/4openbudget.uz
- https://t.me/minfinuzb/5009@minfinuzb