19K39Telegramda ochish
Савобли ташаббус ғолиб бўлди: уйсиз ёлғизларга уй Ташаббусли бюджет жараёнида шундай лойиҳалар ҳам кун тартибига чиқарилдики, бу лойиҳалардан фақат қайсидир фуқароларимиз ёки маълум бир маконда яшовчи ватандошларимизнинг сув, йўл, мактаб масалалари эмас, бошпанасиз, ёлғиз инсонларнинг муаммолари ҳам кўтарилди. Шулардан бири Конимех туманида "якка-ёлғиз фуқаролар учун уй қуриб бериш" таклифи бўлди. Ташаббускор Алия Сапарованинг ўзи, маҳалласи учун эмас, мутлақо ёт-бегона, нотаниш бўлган, уйсиз, ташландиқ биноларда яшаб келаётганлар ҳақида қайғурганини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Биз шундай жонкуяр ватандошларимиз борлигидан фахрланишимиз керак. Қарангки, 1 миллиард 80 миллион сўмлик мазкур савобли лойиҳа овоз бериш жараёнида ғолиб ҳам бўлди. Тез орада Конимехдаги якка-ёлғиз фуқаролар бошпаналарга эга бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin