Умидни сўндирмаганлар учун яхши хабар
Ташаббусли бюджетнинг охирги мавсумида ғолиб бўлиш учун озгина овоз ё озгина маблағ етмай қолган ёки маҳалла аҳолисига нисбатан юқори қўлловга эга 177 лойиҳага қўшимча 143 млрд.сўм маблағ ажратилиб, ушбу лойиҳалар молиялаштирилаши эълон қилинди.
Хусусан:
Туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;
Лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;
Маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.