Расмий муносабат
Ташаббусли бюджет лойиҳаларини амалга оширишда аҳоли ва давлат шерикчилиги билан боғлиқ янгиликларга турлича талқинлар билан ёндашилаётганига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий муносабат билдирган:
“Айрим фуқаролар томонидан мазкур банд нотўғри талқин қилиниб, “энди ташаббусли буджетда овоз бериш амалиёти бўлмас экан” деган тушунча шаклланиб қолмоқда.
Мазкур ҳолатда:
Амалдаги Ташаббусли бюджет доирасида лойиҳаларга овоз тўплаш ҳамда энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар орасидан ғолибларни аниқлаш амалиёти сақлаб қолинади ҳамда ушбу йўналиш учун ҳар йили Давлат джетидан тегишли маблағлар ажратилиши давом эттирилади.
Маҳаллалар ихтиёрий равишда ўз лойиҳаларини бир қисмини молиялаштирган ҳолда лойиҳаларни шерикчилик асосида амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Шерикчилик асосида лойиҳаларни молиялаштирмаган маҳаллалар анъанавий равишда Ташаббусли бюджет жараёнида овоз тўплаган ҳолда иштирок этишлари мумкин бўлади”.
- https://t.me/minecofinuz/12703@minecofinuz