23K45Telegramda ochish
Килосига 2000 сўм тавсиявий эмас, энг кам нарх бўлиши керак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу йилги мавсумда қўлда терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгилангани, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаши ҳақида маълум қилмоқда. Вазирлик “1 килога 1800 сўм” қабилидаги хабарларни рад этган. Пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида фермерларга давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилиши ҳисобга олинса, бу албатта яхши нарх. Теримчига идеалда 3 000 сўмгача тўлаш ва қисқа муддатда пахтани йиғиб олиш имконини беради. Шу ўринда яна эслатиб ўтамиз, тавсиявий нарх минимумни чекламайди, истаса 1 500, истаса, миш-мишларда айтишаётганидек, 1 800 сўм тўлашлари мумкин. Шунинг учун қўл теримига тўланадиган ҳақ килосига 2 000 сўмдан кам бўлмаслиги, субсидияни ҳам 10 октябргача жисмонан териб амалда топширилган пахтага ажратилиши аниқ қилиб эълон қилиниши тўғри бўлади. Қўл теримига 2 000 сўмдан кам тўлаганга ҳам, 10 октябрдан кейинги терилган пахтага ҳам субсидия тўланмаслиги зарур. Акс ҳолда ўтган йилги хатолар такрорланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin