Бир тонна пахтанинг минимал нархи 10 миллион 25 минг сўм
Қишлоқ хўжалиг вазирлиги 2022 йил ҳосили бўйича 1 тонна ўрта тола навли пахта хом-ашёсининг минимал нархини 10 025,0 минг сўм этиб белгилади. Ингичка толали пахта бўйича минимал нарх 15 120,0 минг сўм.
Пахта етиштирувчилар ва сотиб олувчилар шартномавий муосабатларда бундан кам нархда битим туза олмайдилар.
Пахта толасининг биржадаги нархи шу кунларда сифатига қараб 1 фунт учун 0,95-1,00 доллар ёки тоннасига 2200-2250 доллар атрофида баҳоланмоқда.
Пахта хом-ашёсидан навига қараб ўртача 35 фоиз тола чиқади.
- https://www.agro.uz/11-0322/agro.uz