18K149Telegramda ochish
Пахта нархи ошмоқда Пахта котировкалари охирги ҳафтада 10%дан зиёдга кўтарилди ва айни соатларда бир фунт пахта 1,03 доллардан сотилмоқда, метрик бирликларга ўтказилганда, бир тонна пахта толаси фьючерс битимларида 2280 долларгача пулланмоқда. Мазкур нархлар, масалан, ўтган тегишли мавсум билан солиштирганда 50%га зиёд. Шимолий ва жанубий ярим шарларда пахта етиштириш муддатлари демисезон даврлари инобатга олинса 1 тонна пахтанинг нархи 4500 долларгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Йилига 1 млн тонна пахта толаси ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон кейинги йилларда пахта экспортини деярли тўхтатган. Айрим манбаларга кўра, мавсумлар орасида пахта толасига имконли бўлмаган, кластери йўқ текстилчилар қўшни давлатлардан пахта толаси импорт қилишни ҳам бошлаган. Пахта нархининг ошаётгани ортидан кийим-кечак нархларида кескин кўтарилиш юз бериши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin