Монополияга қарши кураш қўмитаси яна жонланмоқда
Ўзавтомоторс АЖ дилерлари томонидан Каптива автомобили етказиб бериш бўйича тузилаётган шартномаларда нарх ўзгарган тақдирда қўшимча тўловлар амалга оширилиши лозимлиги тўғрисидаги бандлар қайта киритилгани Қурбонов томонидан таажжуб билан қайд этилган эди.
Монополияга қарши кураш қўмитаси ушбу ҳолат бўйича ўрганиш бошланганини маълум қилмоқда.
Ҳар қалай бир ярим йиллик танаффусдан кейин қўмита монополистга қарши туришга яна куч топа олаётгани қувонарли.
Айни пайтда монополист ярим ўтказгичлар етишмовчилиги баҳонаси билан механика узатмали автомашиналарни Ўзбекистонда сотмаётгани масаласига ҳам эътибор қаратса бўларди. Нега механика узатмали (МТ) ва бюджет комплектациясидаги автомашиналар Қозоғистонда сотилаяпти, Озарбойжонда сотилаяпти, Тожикистонда сотилаяпти-ю, Ўзбекистонда йўқ? Нега Ўзбекистонликлар энг қиммат позициядаги автомобилларни олишга мажбур?
Бу ярим ўтказгичлар етишмовчилиги баҳонаси билан монопол бозорда фойдани каррасига оширишга ва истеъмолчиларни айни бир маҳсулотнинг энг қиммат версиясини сотиб олишга уриниш эмасми?
@the_bakiroo
- https://t.me/kurbanoffnet/5749@kurbanoffnet
- https://t.me/AntimonUz/1920@AntimonUz