Муаммоли кредитлари мавжуд ширкатлар банк хулосаси олинганда тугатилиши мумкин
Янги қарорга кўра, муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг бошқарув усулини ўзгартириш бўйича уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши қарори қабул қилинган тақдирда уларни молиявий соғломлаштириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланмоқда. Бунда муаммоли банк кредитлари мавжуд барча ширкатлар тегишли хизмат кўрсатувчи банкнинг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин.
Феълан қарз ва кредитларга ботириб юборилган ширкатлар воситасида бошқарув услубидан воз кечилмоқда, гарчи бу ҳақда очиқ айтилмаётган бўлсада. Кўп қаватли уй-жойларга энди устувор тарзда бошқарув компаниялари хизмат кўрсатади.
Бошқарув компаниялари қанчалар мустақил бўлади, уларнинг фаолиятига, хусусан маъмурий тарзда кредитланишига маҳаллий ҳокимиятлар қанчалар таъсир кўрсатади, коммунал соҳадаги ўзгаришлар бозор қоидалари ва рақобат муҳитини яратадими ё йўқми, энди вақт кўрсатади.